Ўзбекистонда амалдорлар ўз чиқишларида берган ваъдалар, турли концепция ва ҳужжатларда кўрсатилган бандларни мониторинг қиладиган сайт ишга тушди.

Энди фуқаролар vada.uz сайти орқали амалдорлар берган вадалар қанчалик бажарилганини кузатишлари мумкин.

  • Масалан, сайтда "ЙПХ ва ППХ йил охиригача бодикамера билан таъминланиши керак (иккинчи уриниш), Вазирлар Маҳкамаси. Ваъда мақоми – бажарилмоқда. Муддат – 2019 йил 31 декабр" деб номланган ҳисоблагич қўйилган.
  • Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги раҳбари Комил Алламжоновнинг журналистлар учун миллий ID-карталар жорий қилиш ҳақидаги ташаббуси ҳам келтирилган. Муддати 2019 йил 1 июнда ўтиб кетган бу ташаббус бажарилмасдан қолган.

Лойиҳа ташаббускорларининг айтишича, сайт орқали ўзига xос жамоатчилик назорати ўрнатилиб, аҳоли амалдорларнинг фаолиятини самарали назорат қилишига умид бор.