Алпинист Нирмал Пуржа олган сурат кўпчиликнинг овлоқ, кимсасиз Жомолунгма чўққиси ҳақидаги тасаввурини йўққа чиқарган – чўққига шу қадар кўп алпинист чиққанки, навбат пайдо бўлган.

Ўтган ҳафта чўққига чиқмоқчи бўлган 7 алпинист ўлган эди. Шунга қарамай талабгорларнинг кети узилмаяпти.

Чўққида навбат пайдо бўлиши мавсумда одатий ҳол ҳисобланади. Баъзида 20 дақиқадан 1,5 соатгача навбатда туриш керак бўлади.

Жомолунгмадаги гавжумлик биринчи марта ОАВ эътиборига тушаётгани йўқ. 2012 йили немис алпинисти Ралф Дужмовитс олган сурат ҳам тез тарқалиб, эътиборга тушган.

Ралф Дужмовитс 2012 йили олган сурат.

Ралф Дужмовитс 1992 йили 8000 метрдан баланд чўққини забт этгандан сўнг унга яна 6 марта кўтарилган. Унинг айтишича, чўққида бундай навбатнинг ҳосил бўлиши алпинистлар ҳаётига хавфни янада орттиради. “Одамлар навбат кутар экан, уларда кислород тақчиллиги бошланади, қайтиб тушиш учун организмига кислород етмай қолиши мумкин. Агар шамолнинг тезлиги соатига 15 км.дан баланд бўлса, кислородсиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Тана кўп миқдорда иссиқлик йўқотади”, – дейди у.

Алпинистлар бир-бирининг кислород цилиндларини ўғирлаш ҳолатлар кузатилиб туради. Кислородини ўғирлатиб қўйиш эгаси учун ўлим билан баробар бўлиши мумкин.

Гавжумлик сабаблари нимада?

  • Ҳаво очиқ кунларнинг оз бўлиши туфайли муайян кунларда кўп сонли алпинистлар бир вақтда чўққига интилади. Оқибатда чўққи йўлида навбат пайдо бўлади.
  • Алпинизмнинг аввалгига нисбатан оммалашиб бораётгани.

Яхши тайёргарлик кўрмаган алпинистларнинг чўққига чиқишга уриниши. Бунинг оқибатида нафақат ўша алпинистнинг ўзи, унинг шериклари ҳам секин ҳаракат қилади. Қатнов суръати пасаяди. Тирбандлик пайдо бўла бошлайди. Одамлар бир арқонга тизилиб ҳаракат қилади. Ҳамма бир-бирининг юришига қарашга мажбур.