Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга масъул ишчи гуруҳ ўз таклифларини тақдим этди.

Бу ишчи гуруҳ мамлакатнинг етакчи тилшунослик муассасаларининг мутахассисларидан иборат эканини ҳисобга олсак, улар тақдим этган таклифлар ҳукумат томонидан ўзгаришсиз тасдиқланиши эҳтимоли катта.

Қисқа қилиб айтганда, 26 йил ўтиб 1993 йилда қабул қилинган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига қайтилмоқда. Бу алифбога 1995 йилда Туркия таъсиридан хавфсираш (пантуркизм фобиялари) каби сабаблар деб айрим тузатишлар киритилган эди. Айнан шу даврда ҳарфлар устидан ва остидан қўйиладиган белгилар ўрнига махсус диакритик белги (‘) қўйиладиган бўлди: О – O‘, G – G‘. Баъзи товушлар эса қўшалоқ ҳарфлар: SH sh, CH ch тарзида ифодаланадиган бўлди.

Ўзбек алифбоси ислоҳотининг қисқа мазмуни (вақти йўқлар учун)

Асосий ўзгаришлар 4 та муаммоли ҳарф ҳамда лотин ёзувида ифодаланмаган "с" белгиси билан боғлиқ.

  • ҳарфи Ó бўлади. Мисол: zbekiston -Ózbekiston
  • ҳарфи Ǵ бўлади. Мисол: arb - Ǵarb
  • Sh ҳарфи Ş бўлади. Мисол: Чоршанба - Chorshanba - Çorşanba
  • Ch ҳарфи Ç бўлади. Мисол: Чоршанба - Chorshanba - Çorşanba
  • ng бирикмасини яхлит ҳарфга айлантирмасдан, алифбодан ташқарида фонетик бирикма сифатида ўргатиш-ўрганиш таклиф этилмоқда.

  • Алифбо тугаллигини таъминлаш, шунингдек, ўзлашма сўз ва атамаларни аниқ ифодалаш мақсадида Cc (ц) ҳарфини қабул қилиш.

Ишчи гуруҳ 29 ҳарф ва бир белгидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳасини ишлаб чиқди:

Алифбо ҳарфлари

Ҳарфларнинг номи

Кириллдаги муқобили

1

А а

a

Аа

2

B b

be

Бб

3

C c

ce

Цц

4

Ç ç

çe

Чч

5

D d

de

Дд

6

E e

e

Ээ

7

F f

fe

Фф

8

G g

ge

Гг

9

Ǵ ǵ

ǵе

Ғғ

10

H h

he

Ҳҳ

11

I i

i

Ии

12

J j

je

Жж

13

K k

Кк

14

L l

le

Лл

15

M m

me

Мм

16

N n

ne

Нн

17

O o

o

Оо

18

Ó ó

ó

Ўў

19

Р р

Пп

20

Q q

Ққ

21

R r

re

Рр

22

S s

se

Сс

23

Ş ş

şe

Шш

24

T t

te

Тт

25

U u

u

Уу

26

V v

ve

Вв

27

X x

Хх

28

Y y

ye

Йй

29

Z z

ze

Зз

30

ʼ

Tutuq belgisi

ъ

Ўзбек алифбосининг ислоҳоти ҳақида батафсил маълумот (тил шайдолари ва филологлар учун)

1. Oʻ ва Gʻ ҳарфлари ва уларнинг муаммолари

Бу ҳарфлардаги махсус белгилар уникал эмас – битта белги ҳар хил ёзилмоқда:

Мисол

Белги номи

Юникод рақами

1

O'zbekiston | to'g'ri

Апостроф

U+0027

2

O`zbekiston | to`g`ri

Гравис

U+0060

3

O’zbekiston | to’g’ri

Ўнг бир тирноқ

U+2019

4

O‘zbekiston | to‘g‘ri

Чап бир тирноқ

U+2018

5

O´zbekiston | to´g´ri

Акут

U+00B4

6

Oʻzbekiston | toʻgʻri

Окина

U+02BB

Муаммо шундаки, ваҳарфларининг белгисини тўғри ёзиш – жуда қийин масала. Масалан, компютерда Word дастурида бу ҳарфларни ёзиш учун икки мураккаб усулдан фойдаланиш мумкин:

(1) аввал O ёки G ҳарфини ёзиб, кейин битта бўш жой (пробел) ташлаб, Enter тугмасининг чап томонида жойлашган апостроф тугмаси босилса, бизга керакли чап бир тирноқ (тескари бир тирноқ ҳам дейилади) ёзилади;

(2) алоҳида рақамлар панели бор клавиатурада аввал O ёки G ҳарфини ёзиб, кейин Alt + 0145 тугмалари бирикмасини босиш орқали ёзилади.

Биргина ҳарфни ёзиш учун нақ 6 та (!) тугма босилиши керак; ўзбек тилида таркибида Oʻ ва Gʻ ҳарфлари қатнашган сўзларнинг кўплиги боис юқоридаги икки усулда каттароқ матн ёзиш жуда машаққатли жараён.

Бу ҳарфларнинг яна кўплаб техник қусурлари борки, замонавий технология ва электрон дастур усталари бу борада яхшироқ тасаввурга эга: уларни бу ўринда батафсил баён қилишимиз шарт эмас деб ўйлаймиз.

Бу ҳарфларнинг ўрнини олишга “даъвогар” ҳарфларни қуйидаги жадвалда кўриб чиқамиз.

Ҳарфлар

Номи

Ҳарфлар

Номи

Ö / ö

диерезис белгили O

мавжуд эмас

Ŏ / ŏ

бревис белгили O

Ğ / ğ

бревис белгили G

Õ / õ

тилда белгили O

мавжуд эмас

Ō / ō

макрон белгили O

Ḡ / ḡ

макрон белгили G

Ó / ó

акут белгили O

Ǵ / ǵ

акут белгили G

Ò / ò

гравис белгили O

мавжуд эмас

Ǒ / ǒ

карон белгили O

Ǧ / ǧ

карон белгили G

Ô / ô

циркумфлекс белгили O

Ĝ / ĝ

циркумфлекс

белгили G

Óó ва Ǵǵ ҳарфларининг қардош халқлар, айниқса, бир ватан ичида яшаётган қорақалпоқ халқи алифбоси билан бир хил бўлиши ҳар жиҳатдан мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Oʻ ва Gʻ ҳарфлари бўйича таклиф:

Ҳозирги

Янги кўриниш

Юникод коди

1

Oʻ / oʻ

Ó / ó

U+00D3/ U+00F3

2

Gʻ / gʻ

Ǵ / ǵ

U+01F4/ U+01F5

2. Ch ва Sh ҳарфий бирикмалари ва муаммолари

Ҳозирги алифбомизда C ҳарфи йўқ, лекин Ch ҳарфий бирикмасида ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолади. Ҳолбуки, мантиқ талабига кўра, ҳарфий бирикмалар алифбодаги мавжуд ҳарфлардан ташкил топиши керак эди. Қолаверса, бу ҳарфий бирикмалар халқимиз ўрганган “бир товуш – бир ҳарф” тамойилига мос тушмайди, шу боис баъзи ноқулайликлар юзага келмоқда.

Инглиз тилида “Charles Dickens” деган ёзувчининг исми бош ҳарф билан ёзилганда улар “Ch.Dickens” эмас, “C.Dickens” деб ёзилади. Ўзбек тилида эса ундай эмас, масалан, “Shuhrat Chinberdiyev” деган исм-фамилияни фақат бош ҳарфлари билан ёзмоқчи бўлсак, “Sh.Ch” деб ёзишга мажбурмиз.

Баъзан ҳафта кунларининг қисқартма номларини ишлатишга тўғри келиб қолади. Битта ҳарфли қисқартмалар: D, S, C, P, J, S, Y. Бунда, C – чоршанбанинг қисқартмаси, бироқ ўзбек лотин ёзувида C ҳарфи ҳам, C ҳарфи билан бошланадиган ҳафта куни ҳам йўқ. J дан кейин келган S – шанбанинг қисқартмаси, бунда ҳам шу муаммо: Sh деб ёзсак 2 та ҳарф бўлиб кетади.

Энг асосий муаммо – ўзбек тилида Ч ва Ш товушлари жуда фаол товушлар саналади. Қиёслайдиган бўлсак, она тилимизда Ч ва Ш товушлари инглиз тилига нисбатан 3-5 баробар кўп учрайди ва бу ҳол Ch, Sh нинг матнда кетма-кет, ғуж бўлиб келишига сабаб бўлаяпти ва ўқиш-ёзишни қийинлаштираяпти.

Ch ва Sh ҳарфий бирикмалари бўйича таклиф:

Ҳозирги

Янги

Юникод коди

1

Sh / sh

Ş / ş

U+015E / U+015F

2

Ch / ch

Ç / ç

U+00C7 / U+00E7

3. ng товуши билан боғлиқ муаммолар

Ch ва Sh ҳарбий бирикмаларини ислоҳ қилаяпмиз, ng ҳарфий бирикмасини нима қиламиз?” деган табиий савол пайдо бўлади.

ng товуши, бошқа товушларга қиёслаганда, алоҳида хусусиятга эга: у ҳеч қачон сўз бошида келмайди. Бу товушга араб алифбосида ҳам, кирилл-ўзбек алифбосида ҳам, амалдаги лотин алифбосида ҳам яхлит ҳарф ажратилмаган. 1993 йилда қабул қилинган лотин-ўзбек алифбосида бу товуш илк бор Ññ ҳарфи билан ифодаланди-ю, 1995 йилда яна ундан воз кечилди. Сабаби, Ññ ҳарфини идрок этишда кўпчилик чалғиди. Яъни, кирилл имлосига кўра қайси сўзда Н ва Г ҳарфлари ёнма-ён келган бўлса, ёппасига Ññ ҳарфи билан ёзила бошланди. Масалан: taña, mañu. Аслида, бу сўзлардаги Н ва Г ҳарфлари Ñ тарзида ёзиладиган бўлса, қўшимча G ҳарфи орттирилиши керак, шунда талаффуз тўғри бўлади: tañga, mañgu. Машҳур адибимиз Чингиз Айтматовнинг исми қирғиз тилида Чыӈгыз деб ёзилиши бежиз эмас. Ёки N товуши билан тугаган сўзга - қўшимчаси қўшилса ҳам, ñ эмас, ng ёзилиши керак: menga, jonga, vatanga. Ñ ва NG ўртасидаги бундай ўзига хос нозик, бироз эътиборталаб чегарани илғамаслик оқибатида хатолар авж олди.

Иккинчидан, ng бирикмаси яхлит ҳарфга айланадиган бўлса, кирилл ва ҳозирги алифбода чоп этилган сон-саноқсиз китобларни ҳамда бошқа ҳар хил матнларни янги алифбомизга ўгириш чоғида кўплаб чалкашликлар юзага келади – электрон дастурлар ӈ (ŋ) товушига қўшиб, бир-бирига алоқасиз, аммо ёндош келган барча Н+Г ҳарфларини бирваракайига битта ҳарфга ўзгартириб юборади. Тилимизда ӈ (ŋ) товуши ва ёнма-ён келадиган Н+Г ҳарфлари жудаям кўп учрагани учун уларни топиб, қиёслаб тўғрилаш – муҳарриру мусаҳҳиҳларга катта заҳмат юклайди.

Қолаверса, тилимизда баъзи сўзларда учрайдиган НҒ товушига (қўнғир, қўнғиз, тўнғиз, қинғир, ўнғай) ҳам алифбомизда алоҳида ҳарф ажратилмаган. Шундай экан, ҳеч қачон сўз бошида келмайдиган, бошқа товушларга қараганда чекланган НГ товушини ҳам алифбодан ташқарида фонетик бирикма сифатида ўрганса бўлади дейди мутахассислар.

ng товуши бўйича таклиф:

ng бирикмасини яхлит ҳарфга айлантирмасдан, алифбодан ташқарида фонетик бирикма сифатида ўргатиш-ўрганиш.

4. Сс ҳарфи билан боғлиқ муаммолар

Бу белгини ёқловчи ва рад этувчи икки зид қутб бор.

Сс ни рад этувчилар уни алифбомизга киритмаслигимиз керак, сабаби, бу ҳарф турли халқларда турлича товушлар (с, к, ж, ч, ц)ни ифодалайди, унга қайси товушни юкламайлик, халқаро атамаларни ўқишда чалкашликлар юзага келади дейишади.

Сс ни ёқловчилар бу ҳарф алифбомизда мавжуд бўлмагани билан маънавий-маърифий, илмий-ижтимоий ҳаётимизда барибир иштирок этаяпти, масалан, паспорт серияси, тест саволномаси, автомашина рақамлари каби рўйхат бандларини алифбо асосида тартиблашда ва бошқа ҳолатларда Сс ҳарфидан фойдаланаяпмиз, шунинг учун бу ҳарфни алифбога қабул қилишимиз шарт дейишади.

Сс ни ёқловчиларнинг аксарияти бу белгидан кирилл алифбосидаги Цц товушини ифодалаш учун фойдаланайлик дейишади ва ўз қарашларини асослаш учун қатор далиллар келтиради. Жумладан:

1) тил жонли ҳодиса сифатида мунтазам ривожланади: ўтган асрда тилимизга чет тиллар, хусусан, рус тили орқали ц ҳарфи қатнашган жуда кўп ўзлашма сўзлар кириб келди – s ҳарфи ёки ts бирикмаси эса бу товушни ҳамиша ҳам тўла акс эттирмайди;

2) халқаро табиатга эга бўлган сўзлар, хусусан, кўп илмий-тиббий атамаларда Cc (ц) ҳарфи жуда фаол иштирок этади;

3) ўзга миллат вакилларининг исм-фамилиясидаги ц товушини тўғри акс эттириш имконияти йўқлиги боис баъзан муайян ноқулайлик, чалкашликлар юзага келмоқда. Масалан: Цой – Soy;

4) қадимий лотин тилига мансуб бўлган ц ҳарфли кўп сўзлар аслиятда ҳам Сс ҳарфи билан ёзилган. Масалан: цирк (circus), цемент (caementum), концерт (concerto), лицей (lyceum) ва ҳак. Ва бугун ҳам лотин алифболи кўп халқлар бу сўзларни аслиятга мувофиқ ёки яқин тарзда ёзади. Масалан:

Лотин

Инглиз

Испан

Француз

Чех

Поляк

cirkus

circus

circo

Cirque

cirkus

cirk

caementum

cement

cemento

Ciment

cement

cement

concerto

concert

concierto

Concert

koncert

koncert

lyceum

lyceum

liceo

Lycce

lyceum

liceum

5) дунёдаги кўп халқлар алифбосига фақат ўзлашма сўзлар учун махсус ҳарфлар киритилган. Масалан, венгер алифбосида – Q, W, X ва Y ҳарфлари;

6) алифбога Cc (ц) ҳарфининг киритилиши кирилл ёзувига ўрганиб қолган катта авлод вакилларининг ҳам лотин ёзувига тезроқ мослашиб кетишига, расмий алифбомизнинг кенг қўлланишига замин яратади.

Мабодо, Cc тарафдорларининг юқоридаги далиллари асосли деб топилса ва алифбомизга Cc (ц) ҳарфи қабул қилинса ҳам, бизнингча, рус тили қонуниятларига кўр-кўрона эргашмасдан, ўзлашма сўзларнинг этимологияси ҳамда тилимиз табиатидан келиб чиққан ҳолда ўзига хос қоидани жорий қилишимиз лозим.

Эҳтимол, бу қоида шундай бўлар: Cc ҳарфи ўзлашма сўзларда қўлланади. У сўз бошида ёки ундош товушдан кейин келса, Ss ҳарфи каби (cirk, lekciya), унли товушдан кейин келса, ts (licey, administraciya) тарзида ўқилади”. Шунда Cc ли ўзлашма сўзларни аслиятга мувофиқ ёзиб, тилимиз табиатига кўра талаффуз қиламиз.

Сс ҳарфи бўйича таклиф:

Алифбо тугаллигини таъминлаш, шунингдек, ўзлашма сўз ва атамаларни аниқ ифодалаш мақсадида Cc (ц) ҳарфини қабул қилиш.

Якуний таклифлар:

  1. Биринчи навбатда “Лотин ёзуви асосидаги ўзбек алифбосини такомиллаштириш” бўйича янги қонун ишлаб чиқилиши, сўнг “Ўзбек тилининг янги имло қоидалари” ишлаб чиқилиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тасдиқланиши, шулар асосида “Реклама тўғрисида” ва “Фирма номлари тўғрисида”ги қонунлар тартибга келтирилиши лозим. Ана шу ишлардан сўнг “Давлат тили тўғрисида”ги қонун ижроси назоратга олинса, самарали бўлади.
  2. Миллий алифбодаги муаммолар нафақат ўқиш-ёзиш жараёнида қийинчилик туғдирмоқда, шу билан бирга, имлони, грамматикани текширувчи, матнни нутққа айлантирувчи ва нутқни матнга айлантирувчи компютер дастурий таъминотларининг пайдо бўлишига ҳам тўсқинлик қилмоқда. Айни пайтда Google, Microsoft, Huawei, Samsung, LG ва бошқа бир қатор йирик технологик компаниялар ўз дастурий маҳсулотларини ўзбекчалаштираётганини ҳисобга олсак, алифбони кечиктирмасдан ислоҳ қилишимиз айни муддао саналади.
  1. Миллий алифбомиз ислоҳ бўлиб, қулайлашса, катта-кичик авлодларга мансуб ҳамюртларимиз, шунингдек, яқин-олис мамлакатларда яшовчи миллатдошларимиз ягона ёзув атрофида жипслашади – нуқсонсиз, қулай алифбо халқимизнинг бирлигига, якдиллигига хизмат қилади.

Таклиф сифатида Ишчи гуруҳ томонидан 29 ҳарф ва бир белгидан таркиб топган такомиллаштирилган алифбо лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қуйида ушбу алифбо лойиҳасини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Алифбо ҳарфлари

Ҳарфларнинг номи

Кириллдаги муқобили

1

А а

a

Аа

2

B b

be

Бб

3

C c

ce

Цц

4

Ç ç

çe

Чч

5

D d

de

Дд

6

E e

e

Ээ

7

F f

fe

Фф

8

G g

ge

Гг

9

Ǵ ǵ

ǵе

Ғғ

10

H h

he

Ҳҳ

11

I i

i

Ии

12

J j

je

Жж

13

K k

Кк

14

L l

le

Лл

15

M m

me

Мм

16

N n

ne

Нн

17

O o

o

Оо

18

Ó ó

ó

Ўў

19

Р р

Пп

20

Q q

Ққ

21

R r

re

Рр

22

S s

se

Сс

23

Ş ş

şe

Шш

24

T t

te

Тт

25

U u

u

Уу

26

V v

ve

Вв

27

X x

Хх

28

Y y

ye

Йй

29

Z z

ze

Зз

30

ʼ

Tutuq belgisi

ъ