Туркиядаги "Бир китоб, минг дўст" санъат журнали карикатура бўйича мунтазам кўргазма ва танловлар ташкиллаштириб келади. Навбатдаги халқаро карикатуралар кўргазмаси 8 март – аёллар кунига бағишланган.
Бу йилги кўргазмада таниқли ўзбек рассоми Маҳмуджон Эшонқулов ҳам иштирок этмоқда.

Minbar кўргазмада намойиш қилинаётган карикатураларни сизга тақдим этади.