Президент мактабларига 29 июн – 2 июлда бўлиб ўтган саралаш имтиҳонларида 68 та ўқувчи 100 фоизлик натижа кўрсатган. Ушбу ўқувчилар математика фанидан уч хил мураккабликдаги 30 та масаланинг барчасига тўғри жавоб беришган.

Саралаш имтиҳони саволлари синфлар бўйича алоҳида тайерланган бўлиб, 30 масаладан иборат.
Масалалар мураккаблик даражасига қараб уч турга бўлинади: 1-10 – осон саволлар (А тоифа); 11-20 – ўртача саволлар (Б тоифа); 21-30 – қийин саволлар.


Президент мактаблари синовида бир хил натижа кўрсатганлар қандай танланади?


Масаланинг мураккаблигидан келиб чиқиб ҳар бир тўғри жавоб учун қуйидагича балл берилади:
А тоифа = 2,1 балл;
Б тоифа = 3,2 балл;
C тоифа = 4,3 балл.

Саралаш имтиҳонларида қайси ҳудудда неча нафар номзод юқори балл олгани синфлар бўйича қуйидаги жадвалда кўрсатилган:

Саралаш имтиҳонлари натижаларига кўра 27 500 нафар номзоддан 11 520 нафари кейинги босқичга ўтди. Имтиҳон натижаларини онлайн текширишингиз мумкин.


Президент мактабларига номзодлар $320лик имтиҳонларни бепул топширмоқда


Биринчи босқичдан ўтолмаганлар апелляцияга топширолмайди.

Кейинги босқич (асосий) имтиҳонлари 21-24 июл кунлари ўтказилиши режалаштирилган.

Имтиҳонларнинг асосий босқичи ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича (16 та масала), мантиқ элементлари бўлган математика фанидан (24 та масала) ҳамда инглиз тили (55 та тест саволи) фанларидан иборат бўлиши маълум қилинган. Ушбу топшириқларни бажариш учун жами 150 дақиқа (2 соат 30 дақиқа) вақт берилади.

Ҳар бир тўғри жавоб учун бир балл берилади ва у қуйидагича тақсимланади: