Халқ таълими вазирлиги 5 та ташаббус бўйича ўтказиладиган спорт мусобақалари ва танловларни тасдиқлади.

Бу нима дегани: мактаблар ҳозир урф бўлган "5 та ташаббус"ни амалга ошириш ўчоғи бўлиши лозим эди.

"5 та ташаббус" ёшлар билан 5 та йўналишда ишлаш методидир: санъат, спорт, IT технологиялар, китобхонлик ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш.

Мазкур ташаббусларни амалга оширишда мактабларнинг инфратузилмасидан мақсадли фойдаланиш кўзда тутилган. Ўқувчи ва маҳалла ёшлари учун маданий, спорт ва фан, IT технологиялар тўгараклари ташкил этилиши керак.

  • Биринчи ташаббус: “Ижодкор болалар” фестивали ва “Йилнинг энг яхши тўгарак раҳбари” республика кўрик-танлови;
  • иккинчи ташаббус: мактаб ўқувчилари иштирокида шахмат ва “Футболимиз келажаги сенинг қўлингда” шиори остида ўтказиладиган чемпионатлар, “Қувноқ стартлар” спорт мусобақалари; имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар ўқувчилари ўртасида енгил атлетика, шахмат ва қувноқ эстафеталар бўйича икки босқичли спорт мусобақаси;
  • учинчи ташаббус: “Йилнинг энг яхши дастурчиси” ва “Кашфиётчи болалар” республика кўрик-танлови;
  • тўртинчи ташаббус: “Мен севган адабий қаҳрамон” мавзусида иншолар танлови, “Ёш китобхонлар”, “Йилнинг энг истеъдодли ёш шоири”, “Йилнинг энг яхши китобхон мактаби”, “Йил ҳикояси” республика танлови ўтказилади.

Шунингдек, ўтказиладиган кўрик-танлов, фестиваль ва спорт мусобақалари доирасида болаларнинг ижодий ишлари кўргазмалари ҳам намойиш этилади.