Кейинги ўқув йилидан 4 та ҳудудда – Тошкент шаҳри, Фарғона, Бухоро ва Хоразм вилоятларида мақом мактаб-интернатлари ташкил этилади. Бу ҳақдаги ҳукумат қарори лойиҳаси муҳокамалар порталига жойлаштирилган.

Бу мактаблар амалдаги мусиқа ва санъат мактаблари таркибида тузилади, фақатгина Тошкентда янгидан ташкил этилади. Уларда ўқувчилар мақом ижрочилиги йўналишида ўқитилади.

  • Мақом мактаб-интернатларига 2020/2021-ўқув йилида 5-6-7-8-синфларга ҳамда 2021/2022-ўқув йилидан бошлаб 5-синфга 30 нафардан ўқувчи танлов асосида қабул қилинади.
  • Ўзбекистон давлат консерваториясида 2020/2021-ўқув йилидан бошлаб мақом ижрочилиги йўналиши бўйича қабул квотаси бир баробарга кўпайтирилади.