АҚШнинг Мичиган университети аспиранти Кристофер Фортнинг айтишича, яқин ойларда атоқли ўзбек адиби Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпоннинг "Кеча ва кундуз" романи инглиз тилида китоб ҳолида нашрдан чиқади.

Америкалик ёш тадқиқотчи Чўлпон романини инглиз тилига ўгиришга 2015 йили киришган.

Орада Ўзбекистонга бир неча марта саёҳат қилган, ижодкорлар билан танишган.

Кристофер Форт истеъдодли ёзувчи Исажон Султоннинг "Боқий дарбадар" романини ҳам инглиз тилига таржима қилган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатда Кристофер Форт қандай қилиб ўзбек тилини ўрганишни бошлагани, нега "Кеча ва кундуз" асарини таржима қилгани, Чўлпон ижоди ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашди.