Пойтахт ва вилоятлар ўртасида автобус қатновлари тикланди. Шаҳарлараро йўналишда автобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Бу нега муҳим: СССР пайтида ишлаб турган шаҳарлараро йўналишдаги автобуслар қатнови мустақилликдан кейин деярли йўқ бўлиб кетган. Авиа ва поезд қатновлари мавжуд талабни қондира олмаётган эди. Шаҳарлараро автобуслар ўрнини шахсий таксилар эгаллади. Лекин автобуслар (поезддан кейинги ўринда) фуқаролар учун қулайроқ ва хавфсизроқ ҳисобланади.

"Тоштранс" сайтининг айтишича, барча йўналишлардаги қатновлар халқаро классдаги "Yutong" автобусларида амалга оширилади.

1 майдан қуйидаги йўналишлар бўйича шаҳарлараро автобус қатновлари йўлга қўйилган:

  • Тошкент – Самарқанд, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 25 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 10:00, 12:00, 13:30, 16:00, 18:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 5 соат 45 дақиқа.
  • Тошкент – Бухоро, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 55 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 15:00.
    Келажакда режалаштирилган вақт: 7:00, 09:00, 17:00, 19:30.
    Йўлга кетадиган вақт: 13 соат 25 дақиқа.
  • Тошкент – Зарафшон, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 52 855 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 6:00, 11:20.
    Йўлга кетадиган вақт: 13 соат 30 дақиқа.
  • Тошкент – Каттақўрғон, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 31 325 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 10:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 8 соат 10 дақиқа.
  • Тошкент – Хатирчи, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 34 100 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 11:15.
    Йўлга кетадиган вақт: 9 соат 20 дақиқа.
  • Тошкент – Мирбозор, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 33 535 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 11:45.
    Йўлга кетадиган вақт: 8 соат 30 дақиқа.
  • Тошкент – Пахтаобод, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 13 760 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 13:05.
    Йўлга кетадиган вақт: 3 соат 20 дақиқа.
  • Тошкент – Учқудуқ, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 59 290 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 8:20.
    Йўлга кетадиган вақт: 15 соат.
  • Тошкент – Гагарин, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 15 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 13:00, 17:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 3 соат 50 дақиқа.
  • Тошкент – Зомин, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 20 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 12:00, 18:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 4 соат 20 дақиқа.
  • Тошкент – Янгиер, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 12 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 8:00, 11:00, 16:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 2 соат 45 дақиқа.
  • Тошкент – Термиз, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 70 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 17:00
    Келажакда режалаштирилган вақт: 19:00, 20:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 18 соат 20 дақиқа.
  • Тошкент – Денов, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 75 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 17:00.
    Келажакда режалаштирилган вақт: 8:00, 20:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 20 соат.
  • Тошкент – Қоракўл, "Тошкент" автовокзали ("Олмазор" метро бекати).
    Йўл ҳақи: 60 000 сўм.
    Қачон: ҳар куни.
    Тошкентдан жўнаш вақти: 17:30.
    Келажакда режалаштирилган вақт: 8:00.
    Йўлга кетадиган вақт: 14 соат 30 дақиқа.