Минбарда Барчаси

Кўплаб болалар ва айниқса уларнинг ота-оналари учун мактабга қайтиш азоб саналади. Болалар ва оила психологининг тавсиялари ушбу жараённи қандай қилиб оғриқсиз ва ҳатто ёқимли қилишга кўмаклашади.

Ўзбекистон ҳукумати яна 20 давлат фуқаролари учун визасиз режим имкониятини тақдим этди. Энди улар ҳеч қандай визасиз 30 кун давомида мамлакатда бўлишлари мумкин. Бироқ жорий йилда Ўзбекистонга ташриф буюрган полшалик аёл сайёҳлар регистрация аталмиш расмиятчиликдан қандай қийналаётганини Би-би-си Ўзбек хизматига сўзлаб берди.

Россия президенти Владимир Путиннинг тўнғич қизи Мария Воронцова мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасида йирик хусусий инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи компания эгаларидан бири бўлиб чиқди. Лойиҳанинг баҳоси 40 миллиард рубл ($614 миллион)га баҳоланмоқда.

Яқин келажакда Африка, Яқин Шарқ ва Марказий Осиёдаги жами 60 мамлакат устига мўр-малах ёпирилиши мумкин. Демак, булар орасида Ўзбекистон ҳам бор. Ўзбекистон аксар саҳро, чўл ва чалачўл бўлиб, Африка ва Яқин Шарқдан чиққан чигирткалар сакраб-сакраб тўсиқсиз келиши мумкин. Ўртада баланд тоғлар ёки улкан денгизлар йўқ.

Халқ таълими вазирлиги талабгир мактабларда қўшимча квоталар бўйича қабул бошланиши билан бу ҳақда ўзининг расмий сайти, ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилинишини маълум қилди.

Давлат телевидениеси, айтилишича, давлатнинг биринчи кишиси учун "ижобий образ"ни яратиши керак, лекин телевидение бу вазифасини жуда юзаки, чизиқдан чиқмай ва қўпол тушунади.

Дунё бўйлаб маълум бир динга эътиқод қилувчилар учун мўлжалланган дейтинг (танишув) иловалари оммалашиб бормоқда. Бундай иловалар одатий муқобилларидан нимаси билан фарқ қилади ва улар ҳақида диндорларнинг ўзи қандай фикрда?

Собиқ прокурор Отабек Муродовнинг жиноий иши Давлат хавфсизлик хизмати(ДХХ)нинг собиқ раиси Ихтиёр Абдуллаев иши доирасида кўрилмоқда. Бу ҳақида Бош прокуратура Би-би-сига маълум қилди. Айни дамда Би-би-сининг Ўзбекистон ҳукуматига яқин манбаси Ихтиёр Абдуллаев бошчилигидаги қатор раҳбарлар «давлат тўнтариши ҳаракатлари» бўйича тергов қилинаётганини билдирган.

Мирзиёев Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича ташқи сиёсати йўналишини кескин ўзгартирдими ёки 1990-йиллардаги сиёсатни давом эттираяптими? Афғонистон масаласида яна чеккага чиқиб қолмаслик учун Ўзбекистон нималарга эътибор қаратиши керак?

Зоҳид Ҳақназаров 2003 йили Ўзбекистонда оғир иқтисодий ва сиёсий вазият юзага келганини айтиб марҳум президент Ислом Каримовга очиқ хат ёзишдан чўчимаган.

17 июл куни Донбассда MH17-рейс билан парвоз қилаётган Малайзиянинг Boeing-777 самолёти уриб туширилганига беш йил тўлди. Бу борадаги тергов қай босқичда?