ТИББИЁТ. Простатит. 7 - қисм

ТИББИЁТ

 

                                  ПРОСТАТИТНИ ТАБИИЙ ДАВОЛАШ

 

        Олдиндан  огоҳлантирамиз:  ўзингизни  ўзингиз  даволашни  бошлашдан  олдин,  албатта, уролог-андролог  кўригидан,  тиббий  текширув  ва  муолажалардан  ўтинг ва  бир  курс  даволаниб,    табиий  даво  усулларининг  қайси  бири  сизга  тўғри  келишини  шифокордан сўраб  олинг.  Билиб-билмаган ҳолда,  ўзингизни  даволаманг. Чунки  ўзингизга бошқа касаллик орттириб олишингиз ёки простатит касаллигини кучайтириб,  вақтни  самарасиз  ўтказиб,  аҳволингизни  баттар  оғирлаштириб  юборишингиз  мумкин.

        Простатитни  табиий  давоси:

       1. шолғомнинг  кўки  қайнатиб  ейилади;

       2. тўрт  дона  ёнғоқ  мағзига  10 гр  кишмиш  аралаштириб  эзиб,  бир  маҳалдан  40 кун  ейилади;

       3. бодрингни  маккажўхори  попуги  билан  бирга  қайнатиб,  суви  ичилади.

       4. ҳар куни  битта-иккита  чумчуқни  кабоб  қилиб ейилади;

       5. бир  бош  пиёзни  шўрва,  сут  ва  бошқа  овқатларга  қўшиб,  ҳар куни  3  маҳал  ейилади;

       6. қора  хўрозни  сўйиб,  иссиқлигида  ичини  ёриб,  ичаклари  билан  қовуқ  устига  бир  соат  қўйилади.  Гўштини  пишириб,  иккига  бўлиб  еб,  суви  ичилади;

       7. тарвуз  сувини  қайнатиб,  ҳар куни 100 мл.дан бир маҳал ичилади;

       8. 24 гр  тарвуз  уруғини  туйиб  элаб,  10 гр  новвот  ёки  шакарга  қўшиб  ейилади;

       9. пиёзни  пишириб  эзиб,  асалга  аралаштириб  еса,  қон  сийишга  шифо  бўлади;

       10.  6 гр  ҳавлинжон,  10 гр  ёнғоқ  мағзидан  олиб,  майдалаб  туйиб,  ҳар куни  икки  маҳал  8 гр.дан  еса,  сийдик  тўхтамаслик,  томиб  туриш  каби  касалликларга  шифо  бўлади.

Жинсий  қувватни  ошириш  учун:

       1. ёнғоқ  мағзини  кунжут  уруғи  билан  қўшиб  еб  юрганда  эркаклик  қуввати  тикланади;

       2. нўхатни  олиб,  бир  кеча-кундуз  сувда  ивитиб  қўйиб, сўнгра  ейилиб,  суви  ичилса,  эркаклик  қуввати  тикланади;

       3. гулхайри  ўсимлигининг  томири  ҳамда  гул  шарбатини  ичиб  юрган  эркак  кишида  шаҳват  уйғониб,  жинсий  қувват  ортади;

       4. сумбул  ўсимликлари  томирини  пора-пора  қилиб,  сўнг  сояда  қуритиб,  янчиб,  шакар  билан  қўшиб,  ҳар  куни эрталаб  бир  кафтдан ёки бир  қошиқдан  еса, аммо зинҳор  аччиқ,  шўр  нарса  емаса, эркаклик  қуввати  тикланади;

       5. жинсий  алоқа  қилмай  юрган  киши  гуручни  сувда  ивитиб  еб,  сувини  ичса,  эрлик  қуввати  тикланади;

       6. сариёғни  бели,  сонига  суртган  эркакда  шаҳват  уйғонади;

       7. жинсий  алоқа қилолмай  қолган  эркак  бодом   гулидан  еса,  шифо  бўлади;

       8. эрлик  қуввати  сўнган  эркак  анжир,  ёнғоқ,  майизни  еб  турса,  шифо  бўлади;

       9. бир  ярим  грамм    кийик  ўтини  майдалаб,  унга  ярим  грамм  қовун  уруғи,  уч  ярим  грамм  қўй  ёғи,  етмиш  грамм  асал  билан  қўшиб  ейилса,  олатга  қувват  бўлади;

       10. наргиз  уруғи  янги  соғилган  сутга  қўшиб  ичилса,  эркаклик  қуввати  ошади;

        11. саримсоқни  қўй  сутига  пишириб,  сўнгра  сигир  ёғига  қовуриб,  асал  билан  қўшиб  ейилса,  эрлик  қуввати  ошади;

        12. анзур  пиёзи  ва  тоғ  пиёзининг  ёғини  кечаси,  ухлашдан  олдин,  оёқларнинг  остига  суртиб  ётиш  лозим.  Аммо  оёқни  ерга  қўймаслик  керак.  Шу  муолажа  бир  ҳафта  давомида  қилинса,  эркаклик  қуввати  тикланади;

         13. сабзи  мураббосини  истеъмол  қилиб  туриш  жинсий  қобилиятни  кўпайтириб,  буйрак  ва  белни  бақувват  қилади.  Бундан  ташқари, бу  йўтал  ва  истисқога  ҳам  фойдалидир;

        14. хурмо  мураббосини  истеъмол  қилиш  семиришга  ва  жинсий  қобилиятнинг  ошишига  олиб келади.  Тайёрлаш  усули:  пишган  хурмоларни  идишга  солиб,  устидан  озгина  занжабил  қўшилган  новвот  шарбати  қуйилади  ва  идишнинг оғзи маҳкам ёпилиб, қоронғи  жойда  бир  неча  кун  сақланади,  хурмога  ширинлик  синггач,  истеъмол  қилинади;

        15. момоқаймоқ  (гулқоқи)  гиёҳини  ошкўк   сифатида  ёки  салат  кўринишида  ҳар  куни  2-3  маҳал  30-40  граммдан  истеъмол  қилинса,  кишига  қувват  бағишлаб,  жинсий  заифликдан  халос қилади;

        16. ҳар  куни  овқатланишдан  олдин  10  донадан  уч  маҳал  исириқ  уруғи  ютилади. Бу  жинсий  ожизлик  ва  фалажлик  билан  кечадиган  касалликдан  халос  бўлишда  ёрдам  беради;

        17. бир  чой  қошиқ  седана  уруғини  бир  стакан  қайноқ  сувга  солиб,   паст  оловда  ярим  соат  қайнатилади.  Унинг сувидан ҳар   куни  3-4  маҳал  бир  ош қошиқдан  ичилади.  Бу  жинсий  ожизлик  ва  бронхиал  астма касаллигидан  халос  бўлишда  ёрдам  беради;

        18. Пайғамбаримиз  Муҳаммад  (с.а.в.)  ҳам : “Седана – ўлимдан  бошқа  барча  касалликларга  шифодир”,  деб  айтганлар!   Ҳар  куни  эрталаб,  овқатдан  кейин,  кунига  бир  маҳал  бир  чой  қошиқ  туйилган  (эзилган)  седана  уруғини  оғизга  ташлаб,  устидан  ярим  стакан  илиқ  сув  ичилса,  ёки  бу  йўл  билан  ичишга  қийналса,  ярим  стакан  илиқ  сувга  бир  чой  қошиқча  туйилган  седана  уруғини  аралаштириб  туриб  ичилса,  нафақат  простатитга,  балки  организмнинг  барча  аъзоларига  ижобий  таъсир  қилади. Фақат  суткалик  дозасини  бир  чой  қошиқчадан  ошириш  мумкин  эмас. Олимларнинг  текширишларича,  қора  седана  ҳатто  онкологик  касалликларга  ва  уларни  олдини  олишга  яхши  фойда  берар  экан.   Қуйидаги  касалликларда  самарали  таъсир  қилиши  шифокорлар  томонидан  исботланган:  қандли  диабет, артериал  қон  босимининг  ошиши,  эпилепсия,   ўткир  тонзиллит,  химиявий  заҳарланишда,  йўғон  ичак  раки,  язвалар,  асаб  системаси  касалликлари,  ичаклардаги  қуртлар,  аёллар  касалликлари,  жигар  касалликлари,  буйрак  касалликлари,  юрак  касалликлари,  ошқозон  ва  ўн икки  бармоқ  ичак  касалликлари,  кўз  касалликлари,  нафас  йўллари  касалликлари (бронхит,  астма),  бош  оғриқлари,  сил,  ҳар  хил  аллергик  касалликлар;  

        19. янчилган  ёнғоқ  мағзи,  гул  мураббоси,  майиз  ва  тоза  асал  тенг  миқдорда  олиниб,  обдан  аралаштирилгач,  оғзи  ёпиладиган  идишга  солиб,  салқин  жойда  сақланади.  Аралашмадан  ҳар  куни тўрт  ош қошиқдан    3-4 маҳал  истеъмол  қилинса,  эркаклик  қувватини  оширади;

       20. бир  чой  қошиқ  заъфаронни  бир  стакан  қайноқ  сувга  солиб,  ярим  соат  паст  оловга  қўйилади.  Дамламани  кунига  уч  маҳал,  овқатланишдан  олдин  бир  ошқошиқдан  ичилади.  Бу  жинсий  ожизликдан халос бўлиш  ва  сийдик  йўлларидаги  тош  касаллигига йўлиққан беморларнинг шифо топишига ёрдам  беради.  Дамламани  2-3 ҳафта  ичгандан  кейин  12 кун  танаффус  қилиниб,  сўнгра  яна  давом  эттирилади;

       21. сархил  сабзи  шарбатини  тоза  асал  билан  тенг  миқдорда  аралаштириб,  оғзи  ёпиладиган  идишга солиб,  салқин  жойда  сақланади. Кунига  бир  неча  марта  бир  ош қошиқдан  истеъмол  қилинади.  Аралашма  барча  аъзоларни  қувватлантириб, жинсий заифликдан халос қилади;

       22. қуритилган  семизўтдан    бир  ош қошиқ  олиб,  бир  стакан  сувга  солиб,  дамлама  тайёрланади. Бир  ош қошиқдан  тўрт  маҳал  ичилади.  Бу  мижозни  қувватлантиради;

       23. пиёзни  гўшт  қиймалагичдан  ўтказиб,  суви  сиқиб  олиниб,  унга  икки  ҳисса  асал  қўшиб,  паст  оловда  чўзилиб  секин  оқадиган  ҳолга  келгунча  қайнатилади. Ана  шу қуюқ шарбатдан ҳар  кеча  2-3 қошиқдан  истеъмол  қилинса,  жинсий  қувват  ошади;

       24. ҳар  куни  овқатланишдан  олдин  уч  маҳал  15-20 дона  чучук  бодом  истеъмол  қилиш,  кишига  куч-қувват  бағишлаб,  жинсий  ожизликка дучор бўлишдан сақлайди;

       25. мўмиёнинг  фойдасини  алоҳида  таъкидлаб  ўтмоқчимиз. Аммо мўмиёнинг  дозасини  меъёридан  оширмасдан  истеъмол қилиш  керак.  Акс  ҳолда, у   салбий  таъсир  қилиши  мумкин.   Эркак  бепушт  бўлса,  мижози  суст,  уруғи  сифатсиз  бўлса,  мўмиёни  сабзи  шираси,  уруғи, янчилган зира уруғига  1:20  нисбатда қўшиб ҳар  куни наҳорда  ва  кечқурун  ухлашдан  олдин  ичилади.  Бир  курс даволаниш 25-28 кун  давом  этади.  Агар  мўмиёга  тухумнинг  сариғи  қўшилса,  ушбу малҳамнинг фойдалилик хусусияти  янада  ошади.  Бир  ҳафтадаёқ  мижознинг  яхшилангани  сезилади;

       26. эркак  ва  аёл  бефарзанд-бепушт бўлганида,  жинсий  ожизликда,  эркаклар  аспермия  бўлганида,   0,2-0,5 грамм  мўмиё,  сабзи,  чаканда,  черника  шарбати  билан  аралаштириб, кунига  икки  марта  ичилса,  яхши  самара  беради.  Муолажа  25-28 кун  давом  этиб,  беш  кунлик  танаффус  қилинади.  Керак  бўлса,  муолажа  яна  қайтарилади;

       27.  жинсий  заифликда  50 гр  қизил  лавлаги  шарбати,  икки  ош  қошиқ  қизил  узум  шарбати,  ярим  стакан  туюлган  ёнғоқ  мағзини  қайнаб  турган  бир  стакан  сутга  солиб,  илиқ  ҳолда  ичилади.  Фойдаси  уч  кунда  сезилади;

       28. зулук  қўйиб  даволаш   ҳам  яхши  самара  беради. Даволанишнинг ушбу  усули  нафақат  простатитдан  халос  бўлишда  балки  организмнинг  барча  аъзо  ва  тизимлари  фаолиятига  ҳам  ижобий  таъсир  қилади.  Шу боис пайғамбаримиз  Муҳаммад  (с.а.в.): “Зулук  билан  қон  олдиришда  шифо  ва  барака  бор. У  ақл  ва  хотирани  кучайтиради”,  деб  марҳамат  қилганлар.  Ҳозирги  пайтда  тиббиётда  простатитни  даволаш  учун  зулукдан  кенг  фойдаланилмоқда. 

 

 

Илҳом Қаҳҳоровнинг "Простатитга чалинганлар учун амалий қўлланма" китобидан олинди.