Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида ўтказилган қориялар мусобақаси

 

 

Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юрти талабалари ўртасида ўтказилган қориялар мусобақаси

 

 

 

Нуфузли мусобақаларда иштирок этадиган муносиб номзод танлаш ва қорияларни рағбатлантириш мақсадида шу йилнинг 03 март куни Бухоро вилоят Когон туманидаги Баҳоуддин Нақшбанд зиёратгоҳининг мажлислар залида  қориялар мусобақаси бўлиб ўтди.

 

Бу йилги мусобақа олдингиларидан кўра ўзгачароқ ва файзлироқ бўлди. Сабаби, бу йил ҳурматли юртбошимизнинг таклифлари асосида бутун ўлкамиз бўйлаб эркагу аёллар орасида Қуръон мусобақалари босқичма-босқич ўтказилиб келинмоқда. Шунга кўра Жўйбори Калон аёл қизлар мадрасаси талабалари ўртасидаги беллашув Бухоро вилоятида аёл-қизлар ўртасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг вилоят босқичи билан биргаликда ўтказилди.

 

Мусобақани Ўзбекистон Республикасида ўтказиладиган Қуръон мусобақаси Ҳайъати раиси Матқулов Абдуҳаким қори кириш сўзи билан очиб, барчани қуръон мусобақаси байрами билан табриклаб, ҳар йили турли минтақаларда ўтказилаётган халқаро қорилар мусобақаларида диёримиз қорилари иштирок этиб, нуфузли ўринларни қўлга киритишаётганини ва диёримиздан дунё лол қоладиган қорилар чиқишига ишонишини айтди.

 

Мусобақа икки йўналиш яъни мужаввидлик (тиловат) ва мураттаблик (ҳифз) йўналишларида олиб борилди. Дастлаб мужаввид қорилар (13 нафар талаба), сўнгра мураттаб қорилар (1 нафар талаба) мусобақада беллашдилар.

 

Мусобақа якунида Жўйбори Калон аёл қизлар ўрта-махсус ислом билим юрти ўқувчилари ўртасидаги ҳар икки йўналиш бўйича ҳам ғолиблар аниқланди. Унга кўра:

 

 

 

Тиловат йўналишида:

 

1. Муҳаммедова Мадина

 

2. Ҳакимова Зарнигор

 

2. Фармонова Моҳинур

 

3. Баҳодирова Розияхон

 

3. Сотқинбоева Гулшан

 

 

 

Ҳифз йўналишида:

 

1.     Саъдуллаева Моҳинур

 

Ғолиб ва иштирокчилар ҳомий ташкилотлар томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотландилар.

 

 

 

 

 

Жўйбори калон аёл-қизлар ўрта махсус ислом

 

билим юрти мудири:                                                                   А. Иноятов.