Балхий (20; 276, 184)

Балхий (20; 276, 184)

 

Имом Абул Ҳусайн Али ибн Ҳасан ибн Муҳаммад Балхий Ҳанафий. Дамашқда истиқомат қилганлар.

Дамашқнинг Бобилбарид деган жойидаги “Балхия” мадрасаси шу кишининг номлари билан аталади.

“Содирия” мадрасасида дарс берганлар.

Ўткир воиз бўлганлар, Қуръондан таълим берганлар. Амир Торхоннинг уйлари у кишига мадраса қилиб берилган. Ҳанбалийлар мазҳабидаги баъзи масалаларни рад қилганлари боис, улар бу кишига қарши чиққанлар. Катта обрў ва ҳурматга эга бўлиб “Бурҳонул Балхий” лақаби билан танилганлар.

“Хотун” мадрасасида ҳам дарс берганлар. 

Ҳалабда азон айтганда “Ҳайя алас солаҳ”нинг ўрнига “Ҳайя алал хойрил амал” дейиларди. Шуни олдингисидек айтишга қайтарганлар.

Бухорода Бурҳон ибн Мозанинг хизматларида бўлганлар. У кишидан фиқҳий масалалар ва ундаги ихтилофларни ўрганганлар. Ҳажга бориб, Маккада қолганлар. Кўп шогирд тарбиялаганлар.

Абул Муъин Макҳулий ва бошқалардан ҳадис ривоят қилганлар.

Абу Саъд Самъоний ҳам бу кишининг ривоятлари билан машғул бўлганлар.

Ниҳоятда саховатпеша бўлиб, ҳеч нарса жамлаб қўймаганлар.

548 йили шаъбон ойида Дамашқда вафот этганлар.