Баладий (19; 307, 194)

Баладий (19; 307, 194)

 

Шайх, имом, муҳаддис, узоқ умр кўрган Абу Бакр Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Абу Назр Баладий Насафий.

Насаф шаҳрида яшаганлари учун “Баладий”, яъни қишлоқлик эмас, балки, шаҳарлик деган нисба олганлар.

Оталари – Абу Наср Баладийдан ҳамда ҳофиз Жаъфар ибн Муҳаммад Мустағфирий, Аҳмад ибн Али Моймарғий, Муҳаммад ибн Яъқуб Саломий, Абу Масъуд Бажалий, Ҳусайн ибн Иброҳим Қантарий ва бошқалардан ҳадис эшитганлар.

Самъоний айтганлар: “Бизга у кишининг санадлари билан йигирмадан зиёд ровий ҳадис ривоят қилди. Фазилатли имом эдилар. У кишидан бизга Аҳмад ибн Абдулжаббор Баладий, Ҳасан ибн Абдуллоҳ Муқрий, Масъуд ибн Умар Даллол, Маймун ибн Муҳаммад Дарбийлар ҳадис ривоят қилдилар”.

Умар ибн Муҳаммад Насафий “Ал-Қанд” китобларида бу кишининг таваллудлари 423 йилда, вафотлари 505 йил сафар ойининг учинчи кунида   бўлганини айтганлар. 

 

Изоҳ: Моймарғ – Нахшабдан Бухорога бориш йўлидаги катта бир қишлоқ.